23 сентябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Россия Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик департаменти директори ўринбосари Андрей Фролов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

Суҳбат давомида консуллик соҳасидаги Ўзбекистон-Россия муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. 2015 йил учун Вазирликлар ўртасидаги ҳамкорлик дастурига биноан учрашувда бир томон фуқароларининг иккинчи томон ҳудудидаги ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик, оилавий ва жиноий масалаларда ҳуқуқий ёрдам беришнинг амалий жиҳатлари ва икки томонлама битимларни ижро этиш жараёни кўриб чиқилди.

Делегациялар яна ушбу соҳадаги Ўзбекистон ва Россия қонунчилигидаги кучга кирган ўзгартиришлар тўғрисида маълумот алмашди.