Ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 24-27 сентябрь кунлари БМТ Бош Ассамблеяси 70-сессияси доирасида ушбу халқаро ташкилотнинг барқарор ривожланиш бўйича бўлиб ўтадиган саммитида иштирок этади, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

Сафар чоғида вазир А.Комиловнинг сессияда қатнашаётган бошқа мамлакатлар вакиллари билан учрашувлари ҳам режалаштирилган.