Ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари #uzb24 ҳэштегини Твиттернинг жаҳон трендларига чиқаришга муваффақ бўлди.

Мамлакат мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган анъанавий акция 28 августнинг иккинчи ярмида эълон қилинган эди.

Hashtags.org сервисининг маълумотига кўра, #uzb24 ҳэштеги қўшилган твитлар сони соатига 14,5 мингтага етди.