Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниел Розенблумни қабул қилди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

27 август куни бўлиб ўтган учрашувда томонлар Ўзбекистон-АҚШ мулоқотининг ҳозирги ҳолати ва уни сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, гуманитар ва ўзаро манфаатли бўлган бошқа соҳаларда чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Учрашув чоғида, шунингдек, баъзи халқаро ва минтақавий сиёсатга оид масалалар ҳам муҳокама қилинди.