Президент Ислом Каримов 25 август куни имзо чеккан фармонга кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, ОАВ ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи турли унвон ва мукофотларга сазовор бўлди.

Жами 130 нафар киши мукофотланди: «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби» фахрий унвони билан — 1 киши, «Халқ артисти» — 3, «Халқ бахшиси» — 1, «Халқ устаси» — 1, «Халқ ўқитувчиси» — 1, «Халқ ҳофизи» — 1, «Хизмат кўрсатган артист» — 3, «Хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи» — 5, «Хизмат кўрсатган журналист» — 3, «Хизмат кўрсатган маданият ходими» — 5, "Хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими — 2; «Хизмат кўрсатган тренер» — 3, «Хизмат кўрсатган спортчи» — 2 ва «Хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» — 3 киши.

Бундан ташқари, «Меҳнат шуҳрати» ордени билан 12 киши, II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан 5 киши, «Дўстлик» ордени билан 17 ва «Шуҳрат» медали билан 58 киши тақдирланди.