11 август куни Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия Бирлашган Қироллигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Лондонга жўнаб кетди. ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, ушбу лавозимга шу пайтгача ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Алишер Қурманов тайинланди.

Алишер Қурманов (1965 йилда туғилган) Тошкент давлат университети (1990) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (1994) битирган. Инглиз ва араб тилларини билади.

2000-2003 йилларда Лондонда Ўзбекистон элчихонасининг биринчи котиби, савдо ва иқтисодиёт масалалари бўйича маслаҳатчиси, 2007-2013 йилларда Ўзбекистоннинг Сингапур ва Австралиядаги (2011 йилдан бошлаб), 2013-2014 йилларда Корея Республикасидаги элчиси бўлган.

Шу пайтгача Отакбек Акбаров Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси бўлиб ишлаётган эди.